Ўйинлар вақтида қотмайдиган смартфон тақдим этилди

Бизнес

image

Инсонлар ҳаётида ҳар доим ҳам амалга оширавермайдиган, аммо муҳим танловлардан бири бу смартфонлардир. Кўпчилик мобил қурилма харид қилганда турли хусусиятларга эътибор қилади. Масалан, кимдир қувватлаш тизимига, кимдир камеранинг сифатига, кимдир дизайнига, яна кимдир эса брендига. Умуман олганда, сиз қайси функцияга кўра танласангиз ҳам, кундалик юмушларингизнинг катта қисми шу кичик гаджет орқали ҳал бўлгани сабаб бошқа кичик камчиликлардан азият чекаверасиз. Аммо HUAWEI ушбу муаммога ечим топди.

Компания мамнуният билан nova 12 series смартфонларини таклиф этган эди. У HUAWEI nova 12i, HUAWEI nova 12s ва HUAWEI nova 12se моделларини ўз ичига олади.Улар ўзининг мукаммал экосистемаси сабабли 11 серияларига қараганда кўпроқ сотилди. Энди сиз нафақат барча қулайликларга эга смартфондан роҳатлана оласиз, балки бамайлихотир ўйинларни ҳам ўйнайверишингиз мумкин.

Nova’нинг янги ўйин механизми ўйин вақтида қотишларни минимал даражада камайтиради. Экранда бажариладиган амалларнинг тез ва аниқлигини яхшилайдиган сенсор бошқаруви⁠ билан жуда қулай ўйин муҳитига эга бўлиш мумкин.

Google иловаларини қўллаб-қувватловчи тизимга-чи, нима дейсиз? Аллақачон Россия ва Хитой бозорларини эгаллаган HUAWEI компанияси мижозларга шундай имкониятни тақдим этади. У йиллар давомида қурилмаларнинг экотизимини ривожлантириб келмоқда.

AppGallery шундай ютуқларнинг ёрқин далилидир. Google хизматларини иловалар дўконидан тўғридан тўғри қурилмага хавфсиз юклаб олиш мумкин. Мижозлар иловаларни янгилаш учун қўшимча амалларни бажариши талаб этилмайди. AppGallery’дан иловаларни ўрнатгандан сўнг, кейинги янгиланишлар автоматик равишда амалга оширилади.

Бундан ташқари, қурилма янгиланган EMUI 14 тизимига эга бўлиб, бу Google иловаларини муаммосиз юклаб олиш имконини беради. Ушбу тизим, хавфсизлик ҳақида қайғуришга ҳожат қолдирмайди. HUAWEI’нинг ҳар учала русуми ҳам янги EMUI 14 интерфейсига эга. Махфийлик маркази шахсий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган иловалар ҳақида маълумот тўплайди. Кейин уни қулай шаклда визуализация қилади. Бу фойдаланувчиларга юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни осонгина кузатиб бориш ва олдини олиш имконини беради. Шунингдек, хавфсизлик маркази тизимни вируслар ва зарарли дастурлардан ҳимоя қилади.

Ушбу смартфонлар дизайн жиҳатдан анча ингичка корпуси, бир неча баробар тезроқ қувватловчи батареяси, кенг ва ёрқин экрани, бетакрор селфи камераси билан барча қулайликларни ўзида бирлаштиради.

Одатда қуёш нурининг ҳисобга олинмаслиги, чироқлардан фойдаланмаслик ва қурилмани тўғри танламаслик оқибатида олинган суратлар профессионалликдан ҳоли бўлади. Аммо сиз ушбу серия смартфонлари билан тўғридан тўғри қуёш нури остида ёки хира муҳитда ҳам контентни тиниқ ва сифатли ҳолатда сақлаб қола оласиз. Қурилмаларни ёрқин яшил, оқ ва қора рангларда харид қилишингиз мумкин.

Моделларнинг қувватлаш имкониятлари эса алоҳида эътиборга молик. Бугунги кунда машҳур брендларнинг мижозлари ҳам телефон қувватининг узоқ вақтга етмаслигидан азият чекади. Бироқ HUAWEI nova 12 сериялари қисқа вақт ичида тўлиқ қувватланиш имкониятига эга. Улар SuperCharge Turbo аккумулятор билан ярим соат ичида тўлиқ қувватланиш имкониятини беради.

Яъни сиз шунчаки транспорт кутиш вақтида ёки жамоат транспортида, овқатланиш шохобчаларида ҳам телефонингизни қувватлаб, йўлда давом этишингиз мумкин ва бутун кун давомида телефонингизни қувватлаш ҳақидаги хавотирли хаёллардан фориғ бўласиз. Қўшимча қувватловчи қурилмаларни ўзингиз билан олишингизга ҳожат йўқ. Бу ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайди. Оворагарчиликларни эса камайтиради.

HUAWEI дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчи 6 та компаниянинг биридир. AppGallery эса дунёдаги учинчи йирик иловалар дўкони ҳисобланади. Компания 170 дан ортиқ мамлакатни қамраб олган бўлиб, ойлик фаол фойдаланувчилар сони 580 миллионни ташкил этади. Унутмаслик керакки, яхши маҳсулот сарфланган пулларга арзийди. Шундай сифатли смартфонларни Texnomart, Idea ва Uzum онлайн савдо дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Танловда адашманг!


Мақола муаллифи

Теглар

смартфон дизайн HUAWEI Ўйин экран nova AppGallery

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made