Google Россияга рекорд даражада жарима тўлайди – Песков
Олам
−
31 Октябрь
8516Google Россия телеканалларини эфирга узатмаганлиги учун 2 ундециллион (36 нолга тенг бирлик) рубль миқдоридаги жарима тўлайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
Песков Россия телеканалларининг YouTube’даги аккаунтлари блокланганлиги сабабли Google компанияси 2 ундециллион (36 нолга тенг бирлик) рубль миқдоридаги жарима тўлаши кераклигини айтиб ўтди.
“Бу аниқ ифодаланган миқдор бўлса-да, мен бу рақамни талаффуз қила олмайман, аксинча, у рамзий маънога эга”, деди Кремль вакили.
Хабарга кўра, Россия томони Google’дан “Звезда”, “Первый канал”, ВГТРК, “Парламентское телевидение”, “Москва Медиа”, ТВ Центр, НТВ, “ГПМ Развлекательное телевидение”, “Общественное телевидение России”, 360, ТРК Петербург, “Фонд православного телевидения”, “Национальный спортивный телеканал”, “ТК Центр”, шунингдек, RT телеканалининг бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг YouTube каналларидан чекловларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.
“Ушбу талаблар, шунчаки бизнинг каналларимизнинг Google’га бўлган даъволарини намойиш этади. Google бизнинг телерадиокомпанияларимизнинг ҳаракатларини чекламаслиги керак, лекин у шундай қилмоқда. Бу эҳтимол, Google раҳбарияти учун бунга эътибор бериш ва вазиятни тўғрилашга сабаб бўлиши керак. Бу компания қила оладиган энг яхши нарса”, деди у.
Адвокатларнинг фикрига кўра, жарима миқдори ҳар куни кечиктирилган тўловлар туфайли икки баробарга оширилади. Экспертлар тез орада компаниянинг қарзлари ўз қийматидан ошиб кетишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни АҚШ Адлия вазирлиги Alphabet – Google компаниясининг эгасидан суд орқали компаниянинг айрим қисмларини, масалан, Chrome браузери ва Abdroid операцион тизимини сотишни талаб қилиши мумкинлигини маълум қилинганди. Август ойида АҚШ суди АҚШ интернет қидирувларининг 90 фоизи билан шуғулланадиган Google ноқонуний монополия яратиш ва дунёнинг стандарт қидирув тизимига айланиш учун миллиардлаб доллар сарфлаб, монополияга қарши қонунларни бузганини аниқлаган.
Муҳаммад Ҳодиев