Гонорар бўйича Мирзиёевга шикоят қилган таржимон “Дунёнинг ишлари”ни инглизчага ўгирди (фото)
Маданият-санъат
−
21 Февраль
11853Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари инглиз тилида чоп этилади. Бу ҳақда асар таржимони Марк Эдуард Риз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Таржимоннинг билдиришича, китоб жорий йилнинг 31 март санасидан бошлаб чоп этилади. Таржима асар Нью-Йорк метросида реклама қилиниши кутилмоқда, бироқ буларнинг барчаси ажратиладиган маблағнинг қийматига боғлиқ. Китоб тақдимоти эса апрель ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.
Риз постида асар таржимасига меҳнати сингган ижодкорларни ҳам эслаб ўтган. Унга кўра, рўйхатдан рассом – Дилдора Шомурадова, муҳаррирлар – Жон Кампион, Гулноза Исмоилова, Мунира Норова, Жаҳонгир Азимов ҳамда таржимон – Абдулло Рўзиев ва Марк Риз ўрин олган.
Маълумот учун, Риз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини ҳам инглиз тилига ўгирган, кейинроқ эса ваъда қилинган гонорар тўланмаётганидан Ўзбекистон Президентига шикоят қилган эди.
Шунингдек, таржимон Ўзбекистон Президенти тарафидан "Дўстлик" ва Экология вазири томонидан "Туризм фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим” номли мемуарлар китобининг муаллиф дастхати туширилган нусхаси Шавкат Мирзиёевга етказилгани хақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси