Шопеннинг 200 йил муқаддам ёзилган асари топилди (видео)
Маданият-санъат
−
31 Октябрь
3699Нью-Йоркдаги Морган илмий ва тадқиқот кутубхона-музейида жаҳонга машҳур польшалик композитор, фортепиано учун яратилган кўплаб қимматли асарларнинг муаллифи Фридерик Шопеннинг аввал номаълум бўлган мусиқа асари топилди. Бу ҳақда “New York Times” нашри хабар берди.
Шопеннинг имзоси туширилган вальс музей координаторларидан бири томонидан топилган. Аввалига асар ҳақиқатан ҳам Шопенга тегишли эканлигига ишонилмаган ва Пенсильвания университетида шопеншунос олим билан маслаҳатлашилган. Ниҳоят, қоғоз ва композициянинг ёши аниқлангандан сўнг, партитура ҳақиқатан ҳам Шопеннинг асари эканлиги тасдиқланган. Асар 1830-1835 йиллар оралиғида, Шопен 20-25 ёш бўлган пайтда ёзилган, деб ишонилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Фридерик Францишек Шопен 1810 йил 1 мартда Польша пойтахти Варшава яқинида туғилган. Мусиқачи 5 ёшидан оддий асарларни пианинода ижро эта бошлаган. 1849 йилда 39 ёшида вафот этган Шопен асарларининг янги кашфиёти жуда кам учрайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ака-ука Гриммларнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида йўқолган асари топилган эди.
LiveБарчаси