Пахта даласидан Президент Администрациясигача. Ўзбек аёлининг Туркиядаги тақдири
Интервью
−
06 Февраль 1930 2 дақиқа
Замира Ҳамидова Ўзтурк 1976 йилда Андижон вилоятида туғилган. Тилшунос-олима. У 2014 йилдан буён Туркия Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар бошқармасида таржимон, илмий ходим сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Истанбулдаги Мармара университети ва Анқарадаги Ҳажеттепа университетларида таҳсил олган. “Ўзбекча-Туркча луғат” муаллифи ва Умар Сайфиддин ҳикояларини ўзбек тилига, Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, “Олтин водийдан шабадалар” романларини, Зарифбой Ибодуллаевнинг “Асаб ва руҳият” китобини турк тилига таржима қилган.

Замира Ўзтуркнинг турк тилида таҳсил олиши ҳам тасодиф билан содир бўлган. Бу қарор бир кунда, ўқув аудиториясининг ичида қабул қилинган. Хоҳлаб эмас, вазият тақозоси билан. Бироқ қаҳрамонимиз бу қарор унинг ҳаётида ҳамма нарсани ўзгартириб юборишини ҳали билмас эди.
Ҳаётининг Туркия саҳифаси бошланган Замира Ўзтурк ўз бахтини ҳам шу ўлкада топади. Турмуш ўртоғидан қўллаб-қувватлов ва рағбат сабаб бугун муваффақият қозонганини таъкидловчи қаҳрамонимиз бу йўлда унинг онасининг ҳам роли катта эканини кўзда ёш билан тилга олади.
Ўзтурк 2014 йилдан буён Туркия Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар бошқармасида рус ва турк тили таржимони сифатида фаолият олиб бормоқда. У ишга киришда ҳам қизиқ босқичларни босиб ўтганини, болаликдаги иштиёқ, талабалик давридаги илмий ишлари сабаб касб танлашда қийналмаганини эслайди.
У шулар билан чекланиб қолмади, ўзини илмга отди. 7 йиллик изланишлари натижасида илк “Ўзбекча-Туркча луғат”ни тузиб чиқди, Мусо Тошмуҳаммад Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, “Олтин водийдан шабадалар” романлари, Зарифбой Ибодуллаевнинг “Асаб ва руҳият” китобини туркчада сайратди ва албатта бу хизматлари муносиб эътироф этилмоқда.
Бугун у она, рафиқа. Икки арслондай ўғилни тарбияламоқда. Давлат иши, ижод, илм билан бирга фарзанд тарбиясида ҳам тизгинни бир хилда ушлаган. Турмуш ўртоғи туркиялик – у ҳам давлат хизматчиси. Қаҳрамонимиз ўғиллари ҳақида гапирар экан, уларга аввало ота-она сифатида ўзлари ибрат бўлишини айтади.

У миллат оғриқлари ҳақида тўхталар экан, ҳамма ҳам илм ўрганмаса-да касб-ҳунарли бўлиши кераклигини, ҳаммага ҳам ишонмаслик ва топганини тўй-ҳашамга сочмаслик тарафдори эканини айтади.
Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси