GM Uzbekistan номи ўзгарди
Жамият
−
03 Июль 2019
10732Ўзбекистоннинг енгил автомобиль ишлаб чиқарувчи монопол ташкилоти GM Uzbekistan акциядорлик жамиятининг номи ўзгарди. Бу ҳақда Ягона корпоратив маълумотлари порталидаги маълумотларда кўрсатилган.
“General Motors O‘zbekiston” акциядорлик жамияти номи “UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди. Бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилинмади.
Компания номи ўзгаргани бўйича эртага расмий маълумот берилади.
Маълумот учун, GM Uzbekistan 2008 йилда қўшма корхона шаклида тузилган. Компания 1993 йил мартида давлат рўйхатидан ўтказилган “UzDEUavto” қўшма корхонаси негизида ташкил этилган.
GM Uzbekistan 2008 йилдан ҳозиргача Spark, Lacetti II (Gentra), Chevrolet Orlando, Labo, Malibu, Cobalt, Nexia II, Nexia III, Tracker автомобилларини ишлаб чиқарган.
LiveБарчаси