GM Uzbekistan автомобиллари учун бутловчи қисмлар чиқарувчи корхонада ёнғин бўлди

Жамият

image

Андижон вилояти, Асака тумани, Улуғбек МФЙда жойлашган “Uz-Dong Won Co” қўшма корхонасига тегишли бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Ёнғин бугун, 5 ноябрь куни соат 02:23 да содир бўлган. Шу вақтда ёнғҳин хизматига “Uz-Dong Won Co” қўшма корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 3 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:29 да ўраб олиниб, 02:37 да бартараф этилган. 

Ёнғиндан корхонанинг 150 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. 

Ёнғин оқибатида корхонанинг овқат тайёрлаш хонаси 20 кв метр майдонда ёниб зарарланган. Ёнғинга тахминий сабаб сифатида қозонда ёғни доғлаш учун қўйиб, назоратсиз қолдириш бўлгани айтилмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Маълумот ўрнида, “Uz-Dong Won Co” қўшма корхонаси "GM Uzbekistan" АЖ автомобиллари учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида 1996 йил 27 декабрда ташкил этилган. 

Корхонанинг асосий фаолият тури Асака автомобиль заводида ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун эшик ва кузов қисмларини ишлаб чиқаришдир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин GM Uzbekistan Асака

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг