Ғиёсов-Станионис жангининг санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Яримўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун литвалик Эймантас Станионисга қарши жанги 1 март куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ғиёсов-Станионис чемпионлик жанги 2025 йилнинг 1 март куни АҚШнинг Бруклин шаҳридаги “Barclays Arena”да ташкил этиладиган профбокс оқшоми доирасида ўтказилади. Жанг асосий карддан ўрин олган.

Мазкур оқшомнинг марказий жангида аслида, 14 декабрь куни ўтказилиши керак бўлган, бироқ кейинчалик 1 март санасига кўчирилган Жервонта Дэвис ва Ламонт Роач баҳси ташкил этилади. Бундан ташқари, турнир доирасида Жермалл Чарлонинг ҳам рингга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Станионис сўнгги жангини май ойи бошида Габриэль Маэстрега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Ғиёсов эса 31 июль куни Мигель Парра билан жангда зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Эймантас Станионис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made