Ғиёс Бойтаев ва Рустам Ғоипов Ўзбекистон халқ артисти бўлди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Ғиёс Бойтаев ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Рустамжон Ғоипов Ўзбекистон Республикаси халқ артисти бўлди. Бу ҳақда бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Маълумот учун, Рустам Ғоипов Тожикистонинг Хўжанд шаҳрида туғилган. Қозоғистонда улғайган. Отасининг исми Абубакир, онасининг исми эса Робия бўлиб, асли Чимкентлик бўлишган. Рустам Ғоипов – Ботир Зокиров, Ялла гуруҳи, Даврон Ғоипов, Нуриддин Ҳайдаровлардан кейин ўзбек эстрадасининг илк намояндалари бири. У 1985-86 йиллардан бошлаб ҳозирги вақтгача ўзининг ширали ва жарангдор овози билан, шунингдек машҳур қўшиқлари билан ҳалқимизнинг меҳрини қозониб келмоқда. Унинг "Хўп ажойиб юртимиз бор", "Даврага туш", "Тилло узук", "Ойданда гўзал", "Она эмасму", "Пахтакор", "Ҳақиқат", "Юлдузим", "Лайло", "Қалбим тўрида (Амир Темур)", "Жамалак", "Фиғон", "Жазо" каби хит қўшиқлари халқ қалбидан ўрин олган. Рустам Ғоипов 1998 йилда “Замин юлдузлари” фестивалида “фалсафий қўшиқлар устаси” деб эътироф этилиб, “Темур бобо” қўшиғи учун “Замин” мукофоти совриндори бўлган. Ҳозирги кунгача хонанда Рустам Ғоипов халқ орасида “Фалсафий қўшиқлар қироли” деб тан олинади ва тўй-ҳашамларда, концерт дастурларида, шунингдек барча тадбирларда ҳам ушбу ном тилга олинади.

Ғиёс Бойтоев – ўзига хос ижро услуби ва хит тароналари билан танилган ўзбек эстрадаси хонандаси. У 1960 йил 14 январда Қозоғистоннинг Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғида таваллуд топган. “Бойчечак”, “Атлас кўйлакли қизлар”, “Менда бўлса эди”, “Келдиму”, “Юрак”, “Тегирмон” ва “Кўкламойим” каби хит тароналари билан халққа танилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон халқ артисти Ғиёс Бойтаев Рустам Ғоипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг