“Гитлер ҳақ экан”. АҚШда Исроилни қоралаган ўзбекистонлик банкир ишдан бўшатилди
Олам
−
20 Октябрь 2023
115111Американинг Citibank банки ўзбекистонлик Нозима Ҳусайновани Instagram ижтимоий тармоғида қолдирган сториси сабаб ишдан бўшатди. Бу ҳақда “The Messenger” хабар берди.
Гап шундаки, Нозима Ҳусайнова Instagram сторисида ижтимоий ҳуқуқ фаоли Шон Кингнинг Ғазодаги шифохона портлатилишида Исроилни айблаган постини бўлишган.
“Ғазодаги баптистлар шифохонаси портлатилиши биланоқ Исроил очиқчасига бу учун жавобгарликни ўз бўйнига олди ва буни шифохона ичидаги “террорчи”ларни ўлдириш учун қилганини айтди. Буни муваффақият деб аташди. Тинч аҳоли қурбон бўлганини кўрсатадиган видеолар пайдо бўлиши билан улар ўз твитини ўчирди ва фаластинликлар ўзларини портлатганини айтди”, дейилади Шон Кингнинг постида
Нозима Ҳусайнова эса постни бўлишар экан унинг тагига “Гитлер нега уларнинг ҳаммасидан қутулмоқчи бўлгани энди ажабланарли эмас”, деган матнини табассумли эможи билан қўшиб қўйган.
Шундан сўнг Ҳусайнованинг сторисидан олинган скриншот Х ижтимоий тармоғидаги @StopAntisemitism саҳифасида пайдо бўлди. Бу эса кўплаб муҳокамалар ва танқидларга олиб келди.
25 ёшли Ҳусайнова интернетда катта репрессияга сабаб бўлганидан сўнг Citibank уни ишдан бўшатди. Чунки кўпчилик фойдаланувчилар унинг иш берувчисини "антисемитизмга чидаш"и учун бойкот қилиш билан таҳдид қилган.
Банк матбуот котиби изоҳларни "қўзғолонли" деб баҳолади ва уларнинг банкдан нафратланишига йўл қўйилмаслигини айтган.
Маълумот учун, 25 ёшли Нозима Ҳусайнова Нью-Йорк шаҳри, Манхэттеннинг қуйи қисмида жойлашган Citibank’нинг Уолл стрит филиалида ишлаган. У 2021 йил июнь ойидан бошлаб, CUNY Бруклин коллежини BBA – молия бўйича магистр даражасига эга бўлганидан сўнг, дарҳол ишга жойлашган.
“New York Post” нашрига кўра, Нозима Ҳусайнованинг LinkedIn’даги ўчирилган саҳифасида унинг Citibank’даги роли “мижозларга содиқликни ошириш бўйича муносабатларни ривожлантириш” эканини кўрсатади.
Шу билан бирга, “Glassdoor” ишга қабул қилиш сайти маълумотларига кўра, Нозима Ҳусайнованинг бошланғич даражасидаги Citibank ходимининг ўртача маоши йилига қарийб 75 000 долларни ташкил этган.
Маълумот учун, Нозима Ҳусайнованинг Instagram'да 4500 дан ортиқ обуначиси бор. Айни пайтда у машмашалар фонида Instagram'даги саҳифасини ёпиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига ҳужум қилиниши оқибатида 800 киши ҳалок бўлганди. Исроил томони шифохонага ҳужум учун жавобгарликни “Исломий жиҳод” террористик ташкилотига юклади. Фаластин миллий маъмурияти ракета ҳужумида Исроил айбдор эканлигига шубҳа қилмаслигини билдирди ва Гаагадаги Халқаро жиноий суддан буни тергов қилишни сўради.
LiveБарчаси