Германиянинг Сурия бўйича махсус вакили тайинланди

Олам

image

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия билан алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида махсус вакил тайинлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда асосий эътибор Суриядаги ҳамкорлик каналларини ривожлантиришга қаратилган. Шу мақсадда Бербок ТИВнинг Сурияга бағишланган махсус координатори этиб Тобиас Линднерни тайинлаган. Линднер ҳозирда ТИВнинг давлат вазири сифатида фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, Бербок Германия томонидан Сурияга 8 миллион евро миқдорида гуманитар ёрдам ажратилишини билдирди. Унинг таъкидлашича, Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун ёрдам маҳаллий аҳолига имкон қадар тез етказилиши лозим, айниқса озиқ-овқат нархларининг кескин ўсиши шароитида. Масалан, Сурияда нон нархи бир неча кун ичида 900 фоизга ошган.

Шу билан бирга, Бербок Суриядаги дипломатик алоқалар вақтинчалик Байрут орқали амалга оширилишини таъкидлаган. Чунки Германиянинг Суриядаги элчихонаси 2012 йилда ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп “Paris Match” журналига берган интервьюсида Сурия ҳукумати ва аҳолиси республикадаги мавжуд вазиятни мустақил равишда енгиши кераклигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг