Сурияликлар вазиятни АҚШ ва Франция ёрдамисиз ҳал қилиши керак – Трамп 

Олам

image

Сурия ҳукумати ва аҳолиси республикадаги мавжуд вазиятни мустақил равишда енгиши керак. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп “Paris Match” журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, ҳозир дунё кўплаб инқирозларни бошидан кечирмоқда. Гап, шунингдек, бир неча кун олдин можаро авж олган Суриядаги оғир вазият ҳақида кетмоқда.

“Улар (сурияликлар) мустақил равишда тўлиқ дош беришлари керак, чунки биз (АҚШ) ва Франция бунда иштирок этмаяпмиз”, деб таъкидлади АҚШнинг бўлажак раҳбари.

Суриядаги сиёсий вазият ноябрь ойи охирида, мамлакатда маҳаллий мухолифатнинг қуролли гуруҳлари фаоллашганидан кейин ёмонлашди. Бир ярим ҳафта ичида улар Ҳалаб шаҳри ва яна бир қанча аҳоли пунктларини назорат остига олиб, пойтахт – Дамашқ шаҳрига қараб юрди.

8 декабрга ўтар кечаси мухолифат вакиллари Дамашқни босиб олди, шундан сўнг Сурия қўшинлари қўмондонлиги республика президенти Башар Асад ҳукмронлиги тугаганини эълон қилди. Асад эса оиласи билан Россияга кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг