Германияда шифохонага ўт кетди. Қурбон бор
Олам
−
01 Ноябрь
1660Кеча, 31 октябрь куни Германиянинг Франкенберг шаҳридаги шифохонада ёнғин чиқиши оқибатида бир бемор ҳалок бўлди, 13 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Франкенберг шаҳридаги шифохонада содир бўлган ёнғин бемор ётган хонадан чиққан. Ушбу хона ерости қаватида жойлашган бўлиб, ички касалликлар бўлимига киради. Ҳодиса пайти ёнғин сигнализациялари ишга тушган. Вафот этган шахс ўша хонада ётган бемор экани тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 18:00 атрофида бошланган ёнғин соат 18:40 да ўчирилган. 13 бемор заҳарли тутун ютгани ёки бошқа тиббий ёрдамга муҳтож бўлгани сабабли бошқа шифохоналарга кўчирилган. Ёнғинни бартараф этиш учун 300 нафар ўт ўчириш хизмати ходими, тез ёрдам, транспорт воситалари ва шифокорлар жалб қилинган.
Маълум бўлишича, шифохонанинг баъзи қисмларидан энди фойдаланиш имкони йўқ. Шу сабабли, энди бошқа беморларни ҳам кўчириш зарур.
Полиция ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти Житикара шаҳрида жойлашган шахсий томорқа ҳудудида содир бўлган ёнғин 5 нафар боланинг ҳаётига зомин бўлган эди.