Германияда афғонистонлик эркак икки кишини пичоқлади
Олам
−
05 Сентябрь 2021
11766Кеча, 4 сентябрь куни Германия пойтахти Берлинда афғонистонлик эркак икки кишига пичоқ урди. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий полицияга таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Вильмерсдорф районида юз берган. 29 ёшли афғонистонлик шаҳар ҳиёбонида боғбонлик қилаётган 58 ёшли аёлни пичоқ билан яралаган. Шундан сўнг, у ярадор аёлни қутқариш учун келган 66 ёшли эркакни ҳам пичоқлаган.
Тергов хулосасига кўра, 2016 йилдан буён Германияда яшаётган ҳуқуқбузар руҳий касалликка чалинган. Тергов давом этмоқда.
“Эркак жиноят содир этилган жойда қўлга олинди. Ярадорлар шифохонага ётқизилган”, дейилади хабарда.
Қайд этиш керакки, Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ва расмий Берлин дипломатик алоқаларни тиклаш ниятида. Бироқ, юқоридаги каби ҳолатлар ушбу жараёнга таъсир қилиши ва Европанинг Афғонистон билан алоқага киришини кечиктириб юбориши мумкин.
Маълумот ўрнида, ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиққан Германия эвакуация жараёнида 20 минг афғонистонликни ҳам олиб кетган. Ҳозирда қочқинлар учун мамлакат ҳудудида махсус жой ташкил қилиниб, ҳар куни 60 мингга яқин киши учун овқат тайёрланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь