Германия ЖЧ дебютантига 7 та гол урди
Спорт
−
08:05 2952 1 дақиқа
Кеча, 14 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “Е” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс 7:1 ҳисобида германияликлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Феликс Нмеча ҳисобни очиб, Германияни олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада Ливано Комененция жавоб голини урди. 38-дақиқада Нико Шлоттербек немисларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+5-дақиқада Кай Хаверц пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Жамал Мусиала Германиянинг тўртинчи голини киритди. 68-дақиқада Натаниэль Браун бешинчи голни урган бўлса, 78-дақиқада Дениз Ундав ҳисобни 6:1 га етказди. 88-дақиқада эса Кай Хаверц Германиянинг еттинчи голини киритиб, йирик ғалабани расмийлаштирди.
Ушбу натижадан сўнг Германия 3 очко билан “Е” гуруҳида пешқадамга айланди. Кюрасао эса очкосиз ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Эндиликда 2-турда Германия жорий йилнинг 20 июнь куни Кот-д’Ивуарга қарши майдонга тушади, 25 июнь куни бўлиб ўтадиган 3-тур баҳсида эса Эквадор билан куч синашади. Кюрасао эса 21 июнь куни Эквадорга қарши ўйнаса, 25 июнь куни Кот-д’Ивуар билан тўқнаш келади.
Live
Барчаси