Германия МТЖ базасидан заҳарли илонлар топилди

Спорт

image

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йошуа Киммих АҚШда ўтаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионати вақтида жамоа базаси ҳудудида заҳарли илонга дуч келганини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 16 июнь куни матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Кеча илонни кўрдик ва бизга унинг заҳарли эканини айтишди. Агар у чақса, шифохонага боришга тўғри келади. Ўлиб қолишингиз мумкин, деб ўйламайман, аммо барибир хавфли. Агар шундай илонлардан бирига тасодифан босиб қўйсангиз, оқибати яхши бўлмаслиги мумкин деган ҳиссиёт бор”, дейди Киммих.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида Кюрасаони 7:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Немислар навбатдаги учрашувини Кот-д’Ивуар терма жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида жойлашган Швейцария терма жамоаси илонлар сабаб янги қароргоҳ қидираётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Жаҳон чемпионати Йошуа Киммих

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг