Германия, Канада, Корея, Япониядан ўзбекистонлик ишчиларга буюртма бор – Мирзиёев 

Жамият

image

Германия, Канада, Корея, Япониядан ўзбекистонлик ишчиларга буюртма бор, номзодлар учун асосий талаб эса тил билиш. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод шаҳрида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказаётган йиғилишда маълум қилди.

Президент юқоридаги давлатларда ишчилар учун талаб бўлса-да, Андижонда чет тилини яхши биладиган ёшлар сони 1,5 мингга ҳам етмаслигини айтди.

Шу муносабат билан хориждаги иш берувчилар талаби асосида 5 минг ёшларни давлат ва хусусий марказларда касб ва тилга ўқитиш, 1 минг нафар ўрта тиббиёт ходимини Германияга мақсадли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйиш, немис ва француз тили бўйича B2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш тартибини жорий этиш топширилди.

Рақамлаштириш вазирлигига вилоят IT экспортини 50 миллион долларга етказиб, камида 1 минг нафар дастурчига халқаро бозорга чиқишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Андижон Хонобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг