Германия чемпионати ҳам тўхтатилди
Спорт
−
13 Март 2020
4253Коронавирус дунё бўйлаб тарқалаётгани сабаб Германия футбол лигаси раҳбарияти чемпионатни тўхтатишга қарор қилди. Жорий йилнинг 16 март куни Бундеслига раҳбарлари ушбу ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказади ва мусобақани қачондан давом эттиришни келишиб олади. Хабарларга қараганда, коронавирус сабаб Бундеслига 2 апрелга қадар тўхтатилган.
Бундан аввал, Бундеслига 26-турнинг барча учрашувлари мухлисларсиз ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин, вазият жиддий тус олгани сабабли, чемпионат 26-тур ўчрашувлари ўтказилмасдан тўхтатилди.
Маълумот ўрнида, айни дамда Италия А серияси, Ла Лига, АПЛ, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва бир қатор йирик мусобақалар коронавирус сабаб апрель ойига қадар тўхтатилди.
Ҳозирга қадар 139 650 киши коронавирусни юқтириб олган. 5120 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 70 733 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" клуби футболчиси Даниеле Руганида, "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микель Артета ва "Лестер" клубининг уч нафар футболчисида коронавирус аломатлари аниқланган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15