Ғазодан насронийларнинг қадимги тасвирлари топилди

Бу қизиқ

image

Ғазода 1500 йил аввал насронийлар томонидан ишланган тош ўймакорлик буюмлари топилди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича,  тасвирлар XV асрда насроний зиёратчилари томонидан Ғазодаги портда қолдирилган. 1500 ёшда деб тахмин қилинган эскизда елкансиз, лекин юқори қисмида кичик байроқ ҳилпираб турган икки устунли кема тасвирланган. 

Билдирилишича, кема насронийликнинг қадимги рамзи бўлса-да, бу зиёратчилар саёҳат қилган қайиқнинг ҳақиқий тасвири деб тахмин қилинмоқда. Археологларнинг таъкидлашича, чизмалар топилган черков майдони Ўрта ер денгизи соҳилидаги Ғазо портидан Негевнинг асосий шаҳрига олиб борадиган қадимги Рим йўлига туташган.

“Шимолий Негев Византия даври черковидаги кема расмлари ҳақидаги бу ҳайратланарли ва қизиқарли топилма биз учун 1500 йил аввал Муқаддас заминга ташриф буюрган насроний зиёратчилар дунёсига дераза очади”, дейди Исроил қадимий ашёлар бошқармаси директори Эли Эскусидо.

Бошқарма маълумотларига кўра, иккала тош ҳам тескари ҳолатда топилган, бу черков қурилиши пайтида тошни қўйган шахс плитанинг чизилганини билмаганини ёки унга аҳамият бермаганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қадимги Мисрнинг энг қудратли фиръавнига тегишли узоқ вақтдан бери йўқолган саркофаг топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо тасвирлар қадимг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made