Ғазодаги шифохонада беморлар очликдан ўлиш хавфи остида
Олам
−
11 Декабрь 2024
1323Ғазонинг шимолий ҳудудидаги Байт-Лахиядаги Индонезия шифохонасида ётган ўнлаб ярадор беморларга озиқ-овқат ва сув етишмаслиги сабабли ўлим таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 60 дан ортиқ бемор айни вазиятда азият чекмоқда.
“Шифохонадаги инсонпарварлик ҳолати ниҳоятда хавфли даражага етган. Ходимлар ярадорларнинг ҳатто асосий эҳтиёжларини қондира олмаяпти, бу эса шароитни оғирлаштирмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
Шунингдек, сўнгги бир сутка ичида изчил ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 28 киши ҳалок бўлгани ва 54 киши жароҳат олгани қайд этилган. 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроилнинг ҳарбий амалиётлари оқибатида ўлим ҳолатлари сони эса 44 786 кишига етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Фаластинга ҳужумлари оқибатида камида 353 футболчи, жумладан 91 бола ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси