Ғазодаги мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Январь
2670Исроил армияси Ғазо секторида юзлаб фаластинликлар бошпана олаётган БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) мактабига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил танклари Ғазо шаҳри марказининг Римал ҳудудидаги UNRWA мактабини ўққа тутган.
“Аш-Шифа” шифохонаси вакилларининг хабар беришича, отишмалар оқибатида камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 15 киши яраланган. Баъзи ярадорларнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Чекланган ресурслар туфайли шрапнелни олиб ташлаш учун операция беҳушликсиз амалга оширилади.
Исроил армиясининг Ғазо секторидаги турли нуқталарни ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан шиддатли бомбардимон қилишлари оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди ва яраланди.
LiveБарчаси