Ғазода инсоният драмаси содир бўлмоқда – Туркия вице-президенти
Интервью
−
02 Май
2949Ғазо секторидаги инсоният драмаси содир бўлмоқда. Бутун дунё юракни эзаётган саҳналарга гувоҳ бўлмоқда. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз Тошкентга сафари давомида QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова билан суҳбатда сўз очди.
“У ерда, албатта, инсоният драмаси содир бўлмоқда. Ҳаммамизни юрагимизни эзаётган саҳналарга гувоҳ бўлмоқдамиз. Энг қисқа фурсатда ўша ердаги қийноқлар тўхташини умид қилиб қоламиз”, деди Йилмаз.
Унинг айтишича, биринчи ўринда Ғазода ўт очиш тўхтатилиши керак. Шундан сўнг эса инсонийликдан четда бўлган тўқнашувлар тугаши керак.
“Бошқа томондан, у ерда яшаётган бегуноҳ аҳолига ҳам тез фурсатда гуманитар ёрдам етказилиши керак. Ўт очиш тўхтаб, гуманитар ёрдам етказилгандан кейин ҳам барқарор бир ечим, барқарор бир тинчлик учун нима қилиш керак бўлса, амалга оширилиши керак. Туркия ўлароқ, биз ҳам гуманитар ёрдам бўйича биринчилар қаторидамиз. Баъзида биринчи, баъзида иккинчи ўринда бўлмоқдамиз. Ҳар қандай кучимизни сарфлаяпмиз, ўт очишни тўхтатиш учун ҳам ҳар қандай дипломатик ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз. Тинчлик ўрнатиш жараёни, барқарор бир ечим жараёни, сиёсий бир ечим жараёнлари олдинга юрса, бундай пайтда кафил бўлувчи мамлакат бўлишга ва ҳар қандай чора-тадбирлар амалга оширишга тайёрмиз”, деди Туркия вице-президенти.
Йилмаз Халқаро судда ушбу мавзу ҳуқуқий жиҳатдан муҳокама қилинаётгани, Исроил давлати бошқаруви суд ишида кўриб чиқилаётганини эслатди.
“Туркия сифатида биз ҳам у ердаги даъвога қўшиламиз, биз ҳам бу ишнинг бир бўлаги бўламиз ва кузатиб турамиз”, деди Жавдат Йилмаз.