Ғазода гуманитар паузаларсиз эмлашни амалга ошириб бўлмайди – ЖССТ
Олам
−
30 Август
1702Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин кунларда Ғазо секторида полиомиелитга қарши эмлаш режалаштирилгани сабаб томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда ЖССТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги вакили Ричард Пиперкорн Женевада бўлиб ўтган брифингда сўз очди.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторида икки босқичли эмлаш кампанияси 1 сентябрдан бошланиши керак. Эпидемияни тўхтатиш ва полиомиелитнинг халқаро тарқалишининг олдини олиш учун ҳар бир босқичда камида 90 фоиз эмлаш қамрови зарур. У кампания давомида минтақаларга хос гуманитар паузаларнинг дастлабки мажбуриятини ижобий баҳолади.
ЖССТ иккала томонни болалар ва оилаларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига хавфсиз кириш имкониятини таъминлаш учун жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Пиперкорннинг сўзларига кўра, гуманитар паузаларсиз эмлаш кампаниясини ўтказиш имконсиз бўлади.
Маълумот учун, Ғазога 1,26 миллион вакцина дозаси етказилган. Тез орада яна 400 минг доза вакцина етказиш режа қилинган. 2180 дан ортиқ ишчи эмлаш бўйича ўқув курсларидан ўтди. Вакцинани 10 ёшгача бўлган 640 мингдан ортиқ бола олади. Кампания марказий Ғазодан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилади. Кейинчалик, жанубий ва шимолий Ғазони қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазода БМТнинг гуманитар ёрдам автомобилини ўққа тутган эди.
LiveБарчаси
29 Октябрь