Ғазалкентда қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
3-саҳифа
−
13 Июль 2023
11242Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида пичоқбозлик бўлаётгани ва машина багажида одам жасади олиб кетилаётгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, пичоқбозлик бўлгани айтилган видеода Ғазалкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган. Ушбу гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳри Олмазор туманида қотиллик содир этганликда гумонланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда рўй берган.
"Ҳозирда жиноят ишига оид тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этаётганини инобатга олган ҳолда, ишга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмайди", дейилади расмий муносабатда.