Газ “заправкалар”га қўшимча талаблар қўйилди
Жамият
−
15 Июль
15930Ўзбекистонда АГТКШлар учун қўшимча талаблар белгиланди. Бу бўйича жорий йилнинг 6 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 1 сентябрдан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ва газ конденсатини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда кўрсатиладиган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солинади.
Шунингдек, янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.
Лицензия ёки рухсатнома олиш учун қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Булар:
- АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор Uzinfocom МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганини тасдиқловчи ҳужжат;
- Энергетика вазирлигининг АГТКШ орқали сиқилган газ сотиш бўйича янги лицензия олиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишувини тасдиқловчи тақдимномаси.
Амалдаги лицензиатлар учун Uzinfocom автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.
LiveБарчаси