Гаянэ Умерова “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари Гаянэ Олеговна Умерова “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони бугун, 25 август куни имзоланди.

Маълумот учун, Гаянэ Олеговна Умерова 1985 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича санъатшунос. У 2020 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси Бош котиби лавозимида ишлаган. 2023 йил июлда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимига тайинланган. 2023 йил октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланганди. Умерова ўтган ойдан бери Ўзбекистон Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари сифатида ишлаб келмоқда.

Шунингдек, Президентнинг тегишли фармони билан Президент Администрациясидан қуйидагилар “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган:

  • Жасурбек Шавкатович Авезов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Элла Анатольевна Жаҳонгирова - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг департамент бошлиғи;
  • Нодир Қадамович Жуманиёзов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Гўзал Ғайратовна Исҳоқова - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Тимур Машарибович Қиличов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • иравзал Миродилович Миракулов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Зиёд Махамаджонович Мираҳмедов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Феруз Қосимович Раҳматов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Саидхон Талъат ўғли Саидолимов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;
  • Фурқат Салимович Хўжаев - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мутахассиси Нурали Аскаралиевич Мирзаев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гаянэ Умерова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг