Гарри Магуайрга АПЛнинг топ клуби “совчи қўйди”

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Гарри Магуайрга Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Челси” расмийлари “қизил иблислар” ҳимоячисига расмий таклиф юборган. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам лондонликлар ярим ҳимоячи Кристиан Пулишични ижарага олиш имкониятини кўриб чиқа бошлаган. Агарда жамоалар ўзаро келишувга эришса, икки футболчи учун битта келишув имзоланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, “Челси” учун  “Лестер Сити” ҳимоячиси Уэсли Фофанани трансфер қилиш масаласи ҳамон устувор бўлиб қолмоқда. Аммо “аристократлар”нинг Магуайрга ҳам қизиқиши жиддий. Айниқса, унинг "Юнайтед"да ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаётганини ҳисобга олсак, “қизил иблислар” Магуайрнинг кетишига қарши бўлмаслиги мумкин.

Маълумот учун, англиялик футболчи “Манчестер Юнайтед"га 2019 йилда 80 миллион фунт стерлинглик рекорд даражадаги маблағ эвазига “Лестер”дан ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Гарри Магуайр

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг