Туркияда ўзбекистонлик банкка бостириб кирди
Олам
−
18 Декабрь 2019 8841 1 дақиқа
Кеча, 17 декабрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида қуроли ва бомбаси борлигини айтган эркак хусусий банклардан бирига бостириб кирди. У банкнинг аёл ходимларини чиқариб юбориб, эркак ишчиларни гаровга олган.
Ташқарига чиққан аёлларнинг чақириғи билан воқеа жойига кўплаб полиция ходимлари етиб келган. Банкка кирган полиция ходимлари ва бир банк қўриқчиси эркакни таслим бўлишга кўндирилиб, қўлга олган.
Анталия ҳокимияти ҳолат юзасидан берган баёнотида эркак 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилган. Эркакнинг олдида тўппонча топилган, аммо ҳеч қандай бомба бўлмаган.

Касби доктор бўлган ўзбекистонлик банк томонидан алдангани ва бунга масъулларнинг диққатини тортиш учун шундай қилишига мажбур бўлганини билдирган
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль