Ғарб ўзининг тажовузкорлигини кўрсатди – Путин
Олам
−
21 Февраль 2023
11146Ғарб Россиянинг хавфсизлик бўйича барча фундаментал таклифларига жавобан тўғридан-тўғри рад жавобини берди ва шу билан у ўзининг тажовузкор режаларини амалга оширишда тўхтамаслигини кўрсатди. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида маълум қилди.
“2021 йил декабрь ойида биз АҚШ ва НАТОга хавфсизликни таъминлаш бўйича келишувлар лойиҳаларини расман тақдим этдик. Аммо биз учун барча асосий позицияларда улар, аслида, тўғридан-тўғри рад жавобини беришди. Кейин ниҳоят агрессив режаларни амалга ошириш учун рухсат берилганлиги ва улар тўхтаб қолмасликлари аниқ бўлди”, дейди у.
Путиннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар “сайёрада тинчликни сақлаш” бўйича фундаментал келишувларни бир томонлама бузган, хусусан, Ўрта ва қисқа масофаларга учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиққан.
“Хўш, улар нега бундай йўл тутди? Сиз биласизки, улар ҳечч қачон бирор нарсани шунчаки қилишмайди”, дея қўшимча қилди Президент.
Путинга кўра, Ғарб давлатлари “белгиланган карталар” ўйнаб, ўзларининг хиёнатларидан завқланиб, Минск келишувлари ва Нормандия форматини дипломатик кўрсатув ва блеф (бу карта ўйинларидаги ҳийла) деб аташди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь