Ғарб Украина президентлигига номзод қидирмоқда

Олам

image

Ғарб Украина учун бошқарувга қулай бўлган янги президент қидирмоқда. Бу ҳақда бугун, 11 декабрь куни Қрим Республикаси Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет айтиб ўтди.

Аввалроқ, Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Ғарб давлатлари Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский ўрнига номзод қидираётгани ҳақида гапирган эди. Номзодлар орасида Украина Қуролли Кучлари (АФУ) Бош Қўмондони Валерий Залужний, Президент девонининг бошлиғи Андрей Ермак, Президент девонининг собиқ мустақил маслаҳатчиси Алексей Арестович (Росфинмониторинг томонидан террорчилар рўйхатига киритилган) ва Киев мэри Виталий Кличко бор.

“Бир қарашда, демократик Ғарб яна бир бор Украина халқининг фикри билан қизиқишни зарур деб ҳисобламаслиги ва ҳозирданоқ янги “латта” президент ва миллат хоинини қидираётгани жуда ажабланарли”,  дейди Шеремет.

Унинг фикрича, Ғарб учун Украина фақат мустамлака ва ғайритабиий сиёсий ва иқтисодий экспериментлар платформаси.

Аввалроқ, 7 декабрь куни Италиянинг  "L'Antidiplomatico" нашри Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермакни Зеленскийнинг энг хавфсиз вориси деб атаган эди. Журналистларнинг фикрича, агар у номзод сифатида кўрсатилса, Зеленскийнинг хавфсизлигини таъминлай олади.

Октябрь ойи бошида Зеленский урушлар тугаганидан кейин сайловлар ўтказилса, иккинчи муддатга номзодини қўйиш ниятида эмаслигини таъкидлаганди. 

Маълумот учун, Зеленский 2019 йилнинг баҳорида давлат раҳбари этиб сайланган эди. Украинада 2022 йил февралидан бери ҳарбий ҳолат жорий қилинган. Унга кўра, президентлик сайловлари тақиқланган, бироқ парламент тегишли қонунчиликка ўзгартиришларни қўллаб-қувватласа, сайловлар ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Зеленскийни Оқ уйга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Ғарб Михаил Шеремет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг