Ғарб Нетаньяхунинг эҳтиётсиз хатти-ҳаракатларига қарамай, уни қўллаб-қувватлаяпти – Эрдўған 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Норвегия, Ирландия ва Испания ҳукуматлари Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилганидан хурсандлигини айтди. Бу ҳақда у Бештепе Миллий Конгресс ва Маданият марказида Халқаро меҳр мукофотларини топшириш маросимида сўз очди. 

Эрдўған 76 йилдан буён ўз уйига ва ватанига қайтишни орзу қилган фаластинликларнинг оиласи олдида мажбуриятлари борлигини қайд этди. 

“Биз фаластинликларни эътиборсиз қолдира олмаймиз. Ўтган 229 кун ичида улар қамал туфайли очиқ осмон остидаги шифохонага айланган Ғазони улкан болалар қабристонига айлантирди. Нетаньяху ўзининг сиёсий ҳаётини узайтириш учун фуқароларининг хавфсизлигини хавф остига қўймоқда”, деди Туркия раҳбари. 

Президентнинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Нетаньяхунинг бепарво хатти-ҳаракатларига қарамай, уни қўллаб-қувватлаб, Фаластиндаги қирғинларга эътибор қаратмайди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҲАМАС ўтган ҳафта ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилганини эълон қилган, аммо Исроил бу ҳаракатларни давом эттирган. 

“Туркия Фаластин халқи ва ўзи туғилган заминни қаҳрамонларча ҳимоя қилаётган фаластинликлар билан доим бирга. Ғазога юборилган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми 54 минг тоннадан ошди. Юртимизга олиб келинган фаластинлик касал ва яраланганларни даволаш давом этмоқда. Биз Исроил билан бўладиган ҳар қандай импорт ва экспорт савдосини тўхтатдик. Бу орқали тахминан 9,5 миллиард долларлик савдодан воз кечдик. Қолаверса, Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин мустақиллигини тан олди. Мен бундан жуда хурсандман”, дея қўшимча қилади Ражаб Тойиб Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 май куни Норвегия, Ирландия ва Испания ҳукуматлари Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини маълум қилганди. 

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрдўған Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг