Гапдами, амалдами?.. Бугунга қадар Сўхда нималар қилинди?

Жамият

image

Жорий йилнинг июнь ойи бошларида Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан Фарғона вилоятининг Сўх тумани муаммолари ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган эди. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард  сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган эди. Орадан деярли бир ой ўтиб, режалаштирилган ишлар қай даражада амалга ошди? Улар гапда қолиб кетдими ёки амалда ҳам ўзини намоён қиляптими? 

Сўнгги маълумотларга кўра, Фарғона вилоятининг Сўх туманида истиқомат қилувчи 1 058 нафар ишсиз фуқаро тумандаги корхона ва муасасаларга ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, 780 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож оилага 242 млн 160 минг сўм ижтимоий нафақа тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров маълум қилди.
  
“Фуқароларни хонадон шароитида қўшимча даромад топишини рағбатлантириш мақсадида 194 нафар фуқарога 414 млн. 205 минг сўм субсидия ажратилди. Шундан, 136 та хонадонга 314 млн. 970 минг сўмлик енгил конструкцияли иссиқхона ва 43 та хонадонга 95 млн. 890 минг сўмлик суғориш воситалари етказиб берилди”, деди бугун, 3 июль куни АОКА анжуманлар залида ўтган брифингда Даврон Жуманазаров.

Расмийнинг таъкидлашгича, туманда шу кунга қадар 20 254 метр  изоляцияланган янги кабел тортилган. Шунингдек, 43 та трансформатор таъмирланиб 16 таси  янги  ўрнатилган. Бундан ташқари, 138 км электр токи кабели дарахт шохларидан тозаланган ва 380 та темир бетон таянч ўрнатилган.

“1279 та хонадон газ  жиҳозлари билан таъмирланди, 3 480 та  пропан газ баллонлари хонадонларга етказиб берилиб, аҳолининг табиий газдан хавфсиз фойдаланишлари учун шароит яратилди. Хусусан, 138 та газ тақсимлаш пунктлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди”, деди у.

Маълумотларга кўра, “Фуқаро қабулхоналари”га  келиб тушган 427 та мурожаатлардан, 72 таси жойида ҳал этилди, 166 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Маҳалла бўйлаб хонадонларда олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган 1 744 та ижтимоий муаммолардан 1 681 таси ҳал этилган.

20 нафар ёшларни олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилинишлари учун вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига тавсия берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўх тумани

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг