Гандбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси расман ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида 5-ўринни қўлга киритди ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. 

ЖЧ йўлланмаси учун кечган баҳсда Ўзбекистон Гонгконг терма жамоасига қарши майдонга чиқди. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда Зафар Азимов шогирдлари 28:25 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш жоиз, гуруҳ босқичи доирасидаги ўзаро ўйинда гонконгликлар зафар қучганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Иорданияни мағлуб этиб, кучли олтиликдан ўрин олган ўзбекистонлик гандболчилар ЖЧга йўлланма олиши керак эди. Бироқ Халқаро гандбол федерацияси ушбу мусобақа учун ажратилган квотани бештага қисқартирди. Олтинчи йўлланма эса, Хитой терма жамоасига тақдим этилган. 

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор мундиалда иштирок этади. Бунга қадар, терма жамоа 1997 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 21-ўринни эгаллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Испания Гандбол

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг