Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга доир фармонни имзолади
Жамият
−
09 Март 2019
5792Бир қатор Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилмоқда.
Фармонга мувофиқ, Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилди.
Бундан ташқари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси тузилиб, унинг асосий вазифаси мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун устувор йўналишларни белгилаш ва амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш ҳисобланади.