G7 Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам бермоқчи

Олам

image

“Еттилик гуруҳи” (G7) Афғонистонга халқаро ҳамжамиятга қайта интеграциялашувида ёрдам беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда G7 Ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Италиядаги жорий учрашувида тайёрланган баёнотида айтилади.

“Биз мамлакатдаги оғир ва кучайиб бораётган гуманитар инқирозни бартараф этиш учун ёрдам кўрсатишда давом этамиз. Биз Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашга содиқмиз. Афғонистоннинг ўзи ва қўшнилари билан ҳамжиҳатликда яшаши, халқаро ҳамжамиятга тўлиқ интеграциялашуви ва халқаро мажбуриятларни бажариши мақсадига фақат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2721-сонли (2023 йил) ва 2593-сонли (2021 йил) БМТнинг мустақил баҳолашига мувофиқ мамлакат келажагига оид инклюзив ва вакиллик сиёсий жараён орқали, афғон аёлларининг тўлиқ, тенг, хавфсиз ва мазмунли иштирокини таъминлаш орқали эришиш мумкин”, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, G7 мамлакатдаги “Толибон” ҳаракати сиёсатини танқид қилди.

АҚШ 2021 йил баҳорида Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан кейин “Толибон” ҳаракати Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлади. Ўша йилнинг 15 августида “Толибон” Қобулга жангсиз кириб келди ва 7 сентябрда муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди. Шундан бери мамлакатни "Толибон" бошқариб келмоқда. Бироқ ҳеч бир давлат уни расман тан олмаган. Бунга "Толибон" халқаро ҳамжамият томонидан қўйилган мажбуриятларни бажармаётгани сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, G7 энг ривожланган мамлакатларнинг норасмий бирлашмаси бўлиб, ҳар йили молиявий, иқтисодий ва сиёсий масалаларни муҳокама қилиш учун форумлар ўтказади. G7'га Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония киради. Европа Иттифоқи ҳам мунтазам иштирок этади. G7 таъсис ҳужжати, процессуал қоидалар ёки котибиятга эга эмас, лекин аъзоларининг иқтисодий ва сиёсий салмоғи туфайли у жаҳон иқтисодиёти ва халқаро ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон G7

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг