G20 саммитининг якуний декларацияси бўйича консенсусга эришилди

Олам

image

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди G20 етакчилари саммитининг якуний декларацияси матни бўйича консенсусга эришилганини эълон қилди. Бу ҳақда у бугун, 9 сентябрь куни саммитда сўз очди.

“Мен яхши хабар олдим. Жамоамиз фаолияти натижасида Нью-Деҳлида бўлиб ўтаётган G20 етакчилари саммити декларацияси матни бўйича консенсусга эришилди. Декларация қабул қилинганлигини эълон қиламан”, деган Моди.

Маълумот учун, G20 етакчилари саммити ҳар йили бир марта турли мамлакатларда мунтазам ўтказилади. Бу йил тадбир Ҳиндистонда “Бир ер, бир оила, бир келажак” шиори остида 18-маротаба ўтказилмоқда. Ҳиндистон биринчи марта форумга мезбонлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ саммитда қатнашаётган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған G20 етакчиларини Россия талабларини бажаришга ва ғалла бўйича келишувни тиклашга чақирганди. Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен эса Россияни жаҳон ғалла бозорини барқарорлаштириш мақсадида Украина дон маҳсулотлари учун денгиз йўлларини очишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

G20 саммити якуний декларация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг