Ё сиз келинг, ё мен борай
Олам
−
27 Июнь 2019
5960АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг июль ойида Туркияга ташриф амалга ошириши кутиляпти. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Японияда ўтаётган “кучли йигирматалик” давлатлари саммитида маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Туркиянинг АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчилари билан муносабати расмий Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олаётгани сабабли ёмонлашиб боряпти. Туркия С-400 ЗРМ сотиб олаётгани учун АҚШ санкцияларига учраши ва F-35 қирувчи-самоётларини сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Эрдўған G20 саммити доирасида Трамп билан учрашиб, уни санкция жорий қилмаслик ва F-35 етказиб беришни давом эттиришга кўндира оладими, йўқми буниси ҳозирча номаълум. Унинг ўзи бу борада қуйидагича фикр билдирди:
“Менинг АҚШ Президенти Трамп билан G20 саммитидаги учравушим икки томонлама муносабатларимизда юзага келган кескинликни бартараф қилиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, гап жаноб Трампнинг июль ойида Туркияга ташрифи ҳақида боряпти”.
Эрдўған расмий Анқара Россиядан С-400 ЗРМ сотиб олиш фикридан қайтмаслигини яна бир бор таъкидлади ва Трампдан санкция ҳақида ҳеч нима эшитмаганини билдирди.
“Биз уларга F-35 лойиҳаси учун 1,25 млрд доллар тўлаб бўлганмиз. Агар улар ҳақиқатда, шундай нотўғри ҳаракат қилишса, биз халқаро арбитраж судига мурожаат қилиб, ҳозиргача сарфлаган ҳаражатларимизни қайтариб беришларини талаб қиламиз”, деган Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь