ФВВ “Қамчиқ” довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳамда тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучайиши, кўринувчанлик ёмонлашиши сабаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Қайд этилишича, 9-10 октябрь кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир-қор), вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Автойўлда яхвонлик юзага келиши мумкин.

“Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрга ўтар тунда “Қамчиқ” довонида қор ёққан, ўша куни тонгда довонда 4 та машина ЙТҲга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг