Ўзбекистонда ҳарорат -3 даражагача тушиши кутиляпти
Бу қизиқ
−
08 Октябрь 2021
14987Жорий йилнинг 9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайиши кутилмоқда.
9-11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат 10-13 даража илиқни, 10-11 октябрда кечалари 2-5 даража илиқни ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0-3 даража совуққача пасаяди.
9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси