“Қамчиқ”да 4 та машина ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Бугун, 6 октябрь куни “Қамчиқ” довонининг 199 км.да тўртта енгил автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Соат 6:20 ларда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган Spark русумли автомобилъ ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. Унинг ортидан келаётган, иккита Gentra ва Cobalt русумли автомобиллар Spark’дан қочаман деб ЙТҲга учраган.

Зудлик билан “Қамчиқ” МҚЁҚБ қутқарувчилари, тез тиббий ёрдам, Йўл-патруль хизмати, “Қамчиқавтойўл” Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар жароҳат олган фуқароларни автомошиналар ичидан чиқариб олишган.

Spark автомобилининг салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлиб, йўловчи тан жароҳати олган, шунингдек, Cobalt автомобилининг ҳайдовчиси ўнг қўл синиши ташҳиси билан Ангрен шаҳар Марказий шифохонасига юборилган. Ҳозирда шифокорлар уларнинг аҳволи яхшиланганини билдиришган. Қолган автоуловдаги йўловчи ва ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олгани сабаб уларга шу жойнинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси автомобиль ҳайдовчилари ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олмай, тезликни ошириб ҳайдаши оқибатида юз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қамчиқ

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг