“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда (видео)
Бу қизиқ
−
05 Октябрь 2021
9262Бугун, 5 октябрь кечқурун “Қамчиқ” довонида қор ёға бошлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Бошқарма ҳайдовчилардан довонда йўл намлиги боис кескин тормоз бермасликни сўраган. Кескин тормозланиш сирпаниш ҳолатларини юзага келтириши, оқибатда кўнгилсиз ҳодиса содир бўлиши мумкин.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилишларини, довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчилардан эса ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023