ФВВ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” довонида ҳаракатланадиган ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. Унда шундай дейилади: 

“Куз-қиш мавсуми кириб келиши муносабати билан А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилиши (қисқа муддатли ёмғир ва қор ёғиши) мумкин. 

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингизни сўраймиз: 

•    автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

•    довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

•    автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш; 

•    ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

•    вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар,  фирмалар,  хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши. 

“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: 

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми:  95146-87-08”. 


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Қамчиқ довони

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг