Футзал: Ўзбекистон йирик ҳисобда Ироқни мағлуб этди
Спорт
−
19 Апрель
5532Бугун, 19 апрель куни Таиландда ўтказилаётган футзал бўйича Осиё кубогининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу турда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан куч синашиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.
“B” гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳсда Ўзбекистон сафида голларга Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Элбек Тўлқинов ва Суннатулла Жўраев муаллифлик қилди.
Рақиб жамоадан ягона жавоб тўпига 38 дақиқада Мажид Огаили муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси муҳим 3 очкони қўлга киритиб, умумий 6 очко билан ўз гуруҳида якка пешқадамга айланиб олди.
LiveБарчаси