Футзал: Ўзбекистон йилнинг энг яхши жамоаси бўлишга даъвогарлик қилмоқда

Спорт

999

“Futsalplanet” нашри томонидан ўтказиладиган “Futsalplanet Аwards” маросими олдидан турли номинацияларда 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун номзодлар эълон қилинди. Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ҳам ўрин олган. 

Хусусан, дунёнинг энг яхши футзал жамоаси номи учун кучли ўнликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қайд этилган. Бундан ташқари, ушбу рўйхатдан Аргентина, Босния-Герцоговина, Эрон, Япония, Қозоғистон, Марокаш, Португалия, Словакия ва Венесуэла терма жамоалари жой олган. 

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи номинациясида кураш олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Латвияда ўтган жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк бор нимчорак финалга йўл олган ва Эронга 8:9 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, футзал оламида нуфузли ҳисобланган “Futsalplanet” нашри йилнинг энг яхшиларини мунтазам равишда аниқлаб келади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон МТЖ Баҳодир Аҳмедов Футзал Futsalplanet

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг