Футзал: Бугун Ўзбекистон ҳаёт-мамот ўйинини ўтказади
Спорт
−
20 Сентябрь
11542Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-тур ўйинлари ўтказилади.
“A” гуруҳидан жой олган ва икки турдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг охирги турида Коста-Рика билан тўқнаш келади.
Коста-Рика 1-турда Парагвайга имкониятни бой берган бўлса, 2-турда Нидерландия билан дуранг ўйнади. Америка қитъаси вакиллари ҳисобида худди Ўзбекистон каби 1 очко мавжуд. Ғалаба ҳар икки жамоани нимчорак финалга олиб чиқиши мумкин.
Мазкур учрашувда ютган жамоа гуруҳда ё иккинчи, ёки учинчи ўринни қайд этиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқиш эҳтимоли мавжуд. Барчаси гуруҳдаги иккинчи ўйиннинг натижасига ҳам боғлиқ.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилган Парагвай Европа вакили Нидерландия билан баҳс олиб боради. Учрашувда қандай натижа қайд этишидан қатъи назар Парагвай “A” квартетида 1-ўринни эгаллайди. Агар учрашувда Нидерландия ғалаба қозонса, “учар голландлар” гуруҳда 2-ўрин билан нимчорак финалга йўл олади. Бундай вазиятда Ўзбекистон терма жамоаси фақат мундиал гуруҳларида энг яхши 3-ўринни эга чиққан жамоалардан бири бўлибгина плей-офф босқичига чиқиши мумкин.
Ўзбекистон-Коста-Рика ўйинига Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” мезбонлик қилади. Баҳс 20:00 да бошланади. Парагвай-Нидерландия ўйини эса Бухоро шаҳрида ўтказилади. Бу ўйин ҳам 20:00 да старт олади.