Футбол. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди

Спорт

−

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида ХIХ ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 28 сентябрь куни мусобақанинг футбол дастури доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезия вакилларига қарши 1/8 финал учрашувида майдонга тушди. 

Учрашувнинг асосий таймларида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларнинг боши (92-дақиқа)да эса ўзбекистонлик футболчи Шерзод Эсонов ҳисобни очди. Шунингдек, қўшиб берилган дақиқалардан унумли фойдаланган Эсонов 120+3-дақиқада ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2:0 ҳисобдаги ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларидаги дастлабки икки ўйинини Гонконг футболчиларига қарши ўтказиб, учрашувларнинг ҳар иккаласида ғалабага эришганди. Биринчи ўйинда 1:0, иккинчисида эса 2:1 кўринишидаги натижа қайд этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг