Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўйнаши мумкин
Спорт
−
09 Август 2022
7148Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида Россия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Россия футбол иттифоқи ҳақиқатдан ҳам терма жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, учрашув ноябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин. Бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси Россия билан ўйин ўтказиш бўйича якуний қарорга келмаган.
Маълумот учун, UEFА Украинадаги уруш сабабли Россия клублари ва терма жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь