Фуқарони шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади

Жамият

image

2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 22 июлдаги қабул қилинган Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан “Е-патруль” тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти “бодикамера”га тасвирга олинади.

Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

•    шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
•    шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
•    шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:

•    унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
•    қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
•    шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
•    жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг