Француз компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олади

Жамият

image

Франциянинг “Orano Mining” компанияси Ўзбекистонда уран қазиб чиқаради. Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 4 сентябрь куни Париждаги (Франция) “Orano Mining” штаб-квартирасида Давлат геология қўмитаси раиси Бобур Исломов ва компания президенти Николас Маес Навоий вилоятида уранни босқичма-босқич қидиришга қаратилган қўшма корхона тузиш тўғрисида битим имзолади. 

Маълумот учун, “Orano” - бу йирик халқаро француз саноат компанияси. Франциядаги ядро саноатининг этакчиси ва ушбу йўналишда дунёнинг энг кучли 3 компаниясидан бири.

Имзоланган Битимга мувофиқ, Давлат геология қўмитасининг қўшма корхонадаги улуши геология ва олдинги қидирув ишлари давомида олинган бошқа маълумотларнинг тарихий харажатлари, “Orano Mining” компаниясининг улуши нақд пул ҳисобидан шакллантирилади. Инвестиция лойиҳаси доирасида бошланғич босқичда 20 миллион долларгача, тўғридан-тўғри тижорат майдони очилса, тахминан 150 миллион долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган маҳсулотларни янада қулай шароитларда сотиш билан замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва йилига 1500 тонна уран оксиди ишлаб чиқариш билан 300 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Франция уран

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг