Франциялик шахматчи “Номзодлар турнири”даги ҳакам устидан шикоят қилди
Спорт
−
16 Апрель
2495Франциялик гроссмейстер Алиризо Фирузжа канадалик ҳакам Арис Маргетисни шахматчига Торонтодаги “Номзодлар турнири”да россиялик Ян Непомняший билан ўйин вақтида зал бўйлаб юришни тақиқлаган. Бу ҳақда шахматчининг ўзи X саҳифасида маълум қилди.
“Ўйин давомида бош ҳакам Маргетис менга нисбатан шармандали қарорни чиқарди. Ўйиннинг ўрталарида, энг кескин паллада, юриш навбати Янда бўлган вақтда, ҳакам ёнимга келиб, энди зал бўйлаб юрмаслигимни айтди. Ҳакамнинг айтишича, оёқ кийимим ёғоч полда баланд товуш чиқарар экан”, дейди Фирузжа.
Шунингдек, ўйин ҳаками Фирузжадан кейинги ўйинларга бошқа оёқ кийим кийиб келишини сўраган.
“У менга энди юрмасликни ва эртанги ўйинга бошқа туфли кийишимни айтди, бироқ менинг оёқ кийимларим тасдиқланган пойабзаллар, мен бир йилдан ортиқ вақт давомида кийиб юраман. Бўлиб ўтган воқеа мени чалғитди, диққатимни йўқотдим. Ташкилотчиларга бу ҳакамни жазолаш кераклигини айтган бўлардим”, дейди 20 ёшли гроссмейстер.
Фирузжа ўз постлари остидаги изоҳларга жавоб берар экан, туфлиси оддий эркаклар пойабзали эканлигини, аёллар турнирида иштирокчилар баланд пошнали туфли кийишса ҳам, ҳакамлардан ҳеч қандай шикоят йўқлигини қўшимча қилди.
Ҳакам Маргетис эса бошқа бир иштирокчи Фирузжа устидан шикоят қилганини таъкидлаб, шахматчининг айбловига жавоб қайтарди.
“Менга бошқа шахматчи Фирузжа устидан расман шикоят қилди, у Фирузжага яқин орада ўтирган эди. Бундай ҳолатда менда бир нечта мажбуриятлар юзага келади: барча иштирокчиларни ҳимоя қилиш ва мусобақанинг яхлитлигини сақлаш” , дейди ҳакам.
Фирузжа ва Непомняший ўртасидаги ўйин 44-босқичда дуранг билан якунланди. Тўққиз турдан сўнг Непомняший ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (ҳар бири 5,5 очко) билан пешқадамликн қилмоқда Фирузжа эса 3,5 очко билан охирги ўринни банд этган.